Сузоқдаги молхонадан ёнғин чиқиб, ем-хашак ёниб кетди, Қирғизистонда бир кунда 9 та ёнғин қайд этилди

Кун давомида мамлакат ҳудудида 9 та ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғинни ўчириш учун 8 та ўт ўчирувчи қисмлар юборилди. Шунингдек, қутқарувчилар 7 та қўнғироқ бўйича ёрдамга етиб боришган.

 Сўнгги 24 соат ичида Сузоқ тумани Сузоқ қишлоғидаги Транспорт кўчасида жойлашган ёғоч устунли икки қаватли молхонада ёнғин содир бўлди.  

Омборнинг 85 квадрат метр томи ва 200 боғ пичани ёниб кетган. Ёнғин соат 9:16 да ўчирила бошлаган ва 10:07 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ