Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қирғиз Республикаси халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон Республикаси халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этаман.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланганини, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман.

Ишончим комилки, сизнинг кўмагингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам икки халқнинг ёрқин келажаги йўлида изчил ривожланиб боради.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва оилангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, ишларингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман!

Ҳурмат билан,

Сўўрўнбай Жээнбеков
Қирғиз Республикаси Президенти

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ