Россияда самолёт чиптасини сотиб олишга ваъда бериб пул олганлар аниқланди

Тожливирус авжига чиқиб бораётган бир пайтда Россиядаги ватандошларимиз бизга жуда дўстона муносабатда бўлиб, элчихонага ёрдам беришди. Бироқ, улар орасида бизнинг номимиз остида фирибгарликлар қилганлар ҳам бор эди. Бу ҳақда Аликбек Жекшенқулов Спутник Қирғизистон радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги вакили бошчилигида махсус комиссия тузилган ва фирибгарларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аликбек Жекшенқулов

«Пандемия пайтида вазиятдан фойдаланган қирғизистонликлар ҳам бўлди. Тожливирус авжига чиқиши билан ижтимоий тармоқларда «Мен элчихонага чипта учун пул тўладим» ва бошқа сабаблар билан пул берганман каби эълонлар пайдо бўлди. Биз ушбу ишни текшириш учун махсус комиссия туздик. Самолёт чиптасини сотиб олишга ваъда берган ёки транспорт воситасини топишни ваъда қилган ва гуманитар ёрдам учун пул йиғган 8-9 фирибгарни ҳибсга олиш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Афсуски, яна ўша   алданган ватандошлар «қўй энди, ҳамюртмизку», «Биз қариндош эканмиз», дейишиб, аризаларини қайтариб олиб, айбдорларни қутқаришга ҳаракат қилганлар ҳам йўқ эмас», – деди Жекшенқулов.

Унинг қўшимча қилишича, пандемия пайтида алданган фуқаролар бўлса тўғридан-тўғри элчихонага мурожаат қилиб, ёрдам олишлари мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ