Мустақиллик куни тадбирлари президент иштирокида онлайн ўтказилади

31 август куни «Ала-Тоо» майдонида Қирғизистон мустақиллик куни муносабати билан президент Сооронбай Жээнбеков иштирокида тантаналар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Республика оператив штаби маълум қилди.

Таъкидланишича, эпидемиологик вазият эътиборга олинган ҳолда тадбирлар соат 10дан 11гача онлайн-форматида ўтказилади. Тадбир республика телеканалларида намойиш қилинади.

«Оммавий тадбирлар ва халқ сайллари режалаштирилмаган. Соат 22:00 да «Ала-Тоо» майдонида байрам салюти бўлади», – дея хабар берди штаб.

Қирғизистонда тожливирусга чалинганларнинг умумий сони – 43587 кишига етди, 37 минг 726 нафар бемор соғайди, 1 минг 58 кишининг вафот этгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 бўйича статистикани қайта кўриб чиқди, шундан кейин ўлим кўрсаткичлари салкам уч баробар камайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ