Қозоғистон халқаро авиарейсларни 17-августдан бошлаб тиклайди

 17-августдан Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич амалга оширади. Биринчи рейслар Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусия, Германия, Голландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилади. Йўналишлар сонини иккала томон ҳам вазиятга қараб белгилайди.

• 8 август куни Қирғизистон ва Туркия ҳамда Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ни боғлайдиган мунтазам парвозлар бошланди.

• Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Акишевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мунтазам парвозларни тиклашга таклиф қилмоқда. Ушбу режа шу ойнинг охирига қадар бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Кувайтдан парвозларни тиклаш бўйича расмий таклиф ҳам бўлди. Ҳозирда ушбу масала бўйича республика тезкор штаби ишламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ