Улуғ Ватан урушининг фахрийси Бозорбой Холматов вафот этди

Бугун, 25-июл куни Аравон туманида Улуғ Ватан уруши қатнашчиларидан бири Бозорбой Холматов вафот этди. Бу ҳақда Аравон тумани ҳокимининг ўринбосари Музафар Мамасаидов маълум қилди.

Унга кўра, бугун 1923 йилда туғилган Бозорбой Холматов 97 ёшида вафот этди. Марҳумнинг қариндошлари ва ҳукумат вакиллари эрталаб фахрийни сўнги манзилга кузатиб, видолашишди.

Марҳумнинг 6 нафар ўғли, 3 нафар қизи ва фахрийнинг 116 невараси, 165 чевараси, 80 эвараси ва 13 кабираси бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ