Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга 500 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситаларини юборди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 46,200 юзни ҳимоялаш қалқони, 14,600 ҳимояланувчи кўзойнак, 57000 та халат ва 150000 KN95 респираторлари топширилган. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 508 минг 78 долларни ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, шахсий ҳимоя воситалари тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини ва самарали ишлашини таъминлайди. Ҳимоя воситалари ҳукуматнинг илтимосига бўйича берилган.

Шу кунгача Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир қанча ҳимоя воситаларини, ПЦР тестларини, намуналарини тўплаш ва тест олиш учун лабораториявий жиҳозларини (пробирка, тампон, тўпламларни, реагентларни ва бошқалар) ўтказиб берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ташкилот шунингдек лабораторияларни, соғлиқни сақлашнинг ташкилотларини, шифохоналар ва аҳоли соғлиғини сақлаш соҳаси мутахассисларини жамлаган тиббиёт ҳодимлари учун онлайн тренинглар ўтказишини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ