Бош вазир Бўрўнов Белорусиядан 5,4 тонна дори-дармон олиб келади

Бишкек шаҳрига Белоруссиядан махсус рейсда тожливирус инфекциясига қарши кураш учун зарур бўлган дори-дармонлардан ташкил топган юк келади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Умумий миқдори 5,4 тонна бўлган дори воситаларини Минск шаҳридан Бош вазир Қубатбек Бўрўнов учган самолёт билан етказилади. Бош вазир Беларусга Евросиё иқтисодий иттифоқининг Ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун борган.

Ушбу дорилар халқ учун арзон нархларда сотилади.

Қубатбек Бўрўнов 17 июль куни Минск шаҳрига борган. У Евросиё иқтисодий иттифоқининг ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш чоғида ЕОИИга аъзо давлатларнинг Иттифоқ доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Унда Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ