Қирғизистонликларга 70 минг сўмдан ёрдам пули бериладими?

Шу кунларда кўплаган ижтимоий тармоқлар ва “Ватсап” орқали “1991 йилдан 2018 йилгача ишлаган Қирғизистон фуқароларига 70 минг сўм миқдорида пул берилиши ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Хабар остидаги ҳаволани (ссылкани) босиш орқали ўзингизни рўйхатдан текшириш таклиф қилинади ва “Ижтимоий Меҳнат Вазирлигининг” саҳифаларидан бири очилади. Саҳифа зарарсиз ва вируссиз.

Одамлар ушбу маълумотни фаол равишда ўртоқлаша бошлаган.

Ушбу маълумот 2018 йилнинг декабрида ҳам ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Қирғизистон “Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш” вазирлиги бу маълумот ёлғон эканини .  

«Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги бу хабар ёлғон эканлигини ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилади. Шу сабабдан вазирлик фуқаролардан бу маълумотга ишонмасликларини ва интернет тармоқлари орқали тарқатмасликларини қатъий равишда илтимос қилади», дейилади расмий хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ