Вазирлик Чубақ ҳожи ўлими юзасидан баёнот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  «таниқли олим Чубақ ҳожи Жалиловни Бишкекдаги Миллий госпиталь ҳодимлари қабул қилмай қўйган” деган маълумотлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, Чубақ ҳожи Жалилов 10-июлда тунги соат 12 лар атрофида шифохонга оғир аҳволда келган. Унга икки томонлама зотилжамнинг оғир тури, қанд диабеди деган ташҳис қўйилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай бемор 11-июльда вафот этган.

Беморни қабул қилган врач сўзларига кўра, у ўзини кислород концентраторига улаб қўйишни илтимос қилган. Беморга кислород берилганига қарамай, бир соатдан кейин жон таслим қилган. Чубак ҳожи Жалиловга икки томонлама зотилжам (пневмония) ташхиси қўйилган. 10 июлгача у уйида даволаниб юрган.

Чубак ҳожи Жалилов 1975 йил 21 январида Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон тумани Бай-Мундуз қишлоғида туғилган. 1996 йили у Қирғизистондаги Ислом университетини тамомлаган. Шундан сўнг у уч йил мобайнида Юсуф Хос Ҳожиб номидаги Қирғизистон миллий университетида араб тилидан дарс берган.

Ч. Жалилов 2000 йилдан 2006 йилгача Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги “Уммул-Қуро” халқаро университетида таҳсил олган. 2010 йилдан 2012 йилгача у Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармасига раҳбарлик қилган.

Чубак ҳожи Жалилов қирғиз мусулмонлари орасида энг таъсири кучли диний арбоблардан бири бўлиб ҳисобланарди. У “Аҳли сунна вал-жамоа”нинг Ҳанафия мазҳабига мансублигини бот-бот такрорлаб турар, фатволарини ҳам ҳанафийликнинг Мотуридия таълимотига мувофиқ равишда чиқариб келарди.

Ч. Жалилов ўзбекистонлик уламолар билан ҳам тиғиз алоқада бўлган. Ўзбек мусулмонлари унинг минтақа миқёсидаги йирик олим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тўғрисидаги мақтовли сўзлари, 1995 йилда Тошкент аэропортидан ўғирлаб кетилган андижонлик Абдували қори Мирзаев ҳақидаги танқидий мулоҳазалари орқали яхши танийдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ