Ўшда тупроқ остида қолган 4 инсоннинг бири вафот этди

Бугун, 10-июлда Ўш шаҳрининг Биринчи май кўчасида тоза сув қувурини ўтказиш учун қазилган чуқурликда ишлаётган 4 ишчини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига Ўш шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармалигининг тезкор гуруҳи борди, бундан ташқари 8 нафар қутқарувчи жалб қилиниб, 3 ишчини қутқаришган. 1 инсон воқеа жойида вафот этган (шахси аниқланмоқда).

Қутқарилган 3 фуқаро тез ёрдам хизматига ўтказиб берилган, уларни ҳолати қониқарли.

Шунингдек ҳалок бўлган фуқаронинг жасади милиция ҳодимларига ўтказилиб берилди.  

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ