5-июлда туркиялик тадбиркорларнинг кўмагида Қирғизистонга 150 кўчма кислород концентрати келтирилди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилди.
Қирғизистонда сўнги кунлари тожливирус ва зотилжамдан вафот этаётган инсонлар кўпаймоқда. Шу кунгача шифохоналарда ИВЛ ускуналари ва кўчма кислород концентратлари етишмаётгани айтилган. Шу сабабли ҳукумат Хитойдан 500 кўчма кислород концентратларини ҳарид қилди. Маълумотга кўра, кўчма кислород концентратларини биринчи партиясида – 500 дона келди. Яна 500 донаси келаси хафтагача етиб келиши мумкин. Ушбу мосламалар учун ҳукумат 50 миллион сом ажратган.
Уч кун аввал Ўзбекистон 100 дона ИВЛ ускунаси ва 50 дона кўчма кислород концентратларини инсонпарварлик ёрдами тариқасида юборган.
Ҳозирда кўнгиллилар ва ташкилотлар ИВЛ ускунаси билан кўчма кислород концентратларини ҳарид қилишга маблағ йиғишмоқда.