Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан Боткен вилоятига ялпи баҳоси 6 миллион 300 минг сомни ташкил қилган тиббий асбобларни юборишди. Улар орасида ҳимояланувчи воситалар, касалликни аниқловчи лаборотория асбоблари бор. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Алишер Абдрахманов билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг музокаралари асосида ўтказилган.
Боткен вилоятининг раҳбарияти, қўшни Ўзбекистоннинг президентига ва Фарғона вилояти раҳбариятига, бутун ўзбек халқига оғир вазиятда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача икки вилоят раҳбарлари тожливирус иллати билан курашишда зарур бўлган ҳимояланувчи воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича икки томонлама бир қанча ёрдамларни бериб келишган.