Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 7 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Вафот этган беморлар:
Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 85 ёшдаги эркак киши;
Ўш вилоятлараро шифохонасида 79 ёшдаги эркак киши билан 62 ёшдаги тиббиёт ҳодими;
Иссиқкўл вилоят шифохонасида 61 ёшдаги эркак киши (шифокор, педиатр);
Жалолобод вилоят шифохонасида 58 ёшдаги эркак киши;
Жайил ҳудудий шифохонасида 57 ёшдаги эркак киши;
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 99 кишига етди.