Туркманистонда эркакларнинг соқоли қирилмоқда

Туркманистонда Лебап вилоят расмиийлари яна эркакларнинг соқолини мажбуран олмоқда ва мусулмон ақидаларига амал қиладиган фуқоролар таъқиб остига олинган, дея хабар беради Азатлиқ радиоси (Озодлик Радиосининг туркман таҳририяти).

Туркманобод шаҳри ва Фарап туманида полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг ходимлари бозор ва кўчаларни айланиб юриб, ёш диндорлар ва 60 ёшгача бўлган эркакларни милиция бўлимига олиб бормоқда. Бу ерда уларнинг соқоллари мажбуран олинмоқда ва «диний экстремизм» ва «ваҳобийлар» билан алоқадорликда айбланмоқда.

«Улар соқолли одамларни турк жосуслари дейишмоқда. «Сиз бир неча кун Туркияда ишлаб, турк аньаналарини бу ерда тадбиқ этмоқчисиз», – дейишмоқда ушлаб келтирилганларга», – дейди ўз номини ошкор қилишни истамаган Лебапда яшовчи ва яқинда полиция участкасида бўлган фуқоро. Унинг сўзларига қараганда, куч ишлатиш салоҳиятига эга идора ходимлари «одамларни сўкмоқда ва тахқирламоқда».

Мухбирларнинг хабар қилишича, сўнги кунларда юзлаб одамларнинг соқоли қирилди. Маҳаллий аҳоли ҳам қўлга олинишларидан хавфсираб ўз билганларича соқолларини олиб ташламоқда.

Туркманистон расмийлари бир неча йилдан бери мамлакатда соқоллиларга қарши кураш олиб бормоқда. Ўтган йили 20-55 ёшларда бўлган эркаклар соқоллари туфайли самолёт ва поездларга қўйилмади. Кўпчилик сафар арафасида соқолларини қириб ташлашга мажбур бўлди. Шу билан бирга фуқороларга соқолларини олиш учун оғзаки кўрсатма берилади, чунки соқол қўйиш бирор бир қонунда тақиқланмаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ