БМТ қирғизистонлик деҳқонларга ўғит ва дизел ёқилғисини етказиб берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти  қирғизистонлик деҳқонларга 134 тонна ўғит ва 24,5 тонна дизел ёқилғиси етказиб берди. Бу ҳақда Республика штаби хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу моддий ёрдамни Норин вилоятининг Қўчқор, От-Баши, Жалолобод қилоятининг Сузоқ ва Ўш вилоятининг  Қорасув ва Новқат туманларида яшовчи деҳқонлар олган.

Ушбу тадбир Қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигининг илтимосига биноан амалга оширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ