Радиочастоталарни сотишда айбланиб яна бир киши ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Мақсат Жилишбаев ҳибсга олингани маълум бўлди.
Ҳозирда Ҳарбий прокуратура ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Ала ТВ» частоталарини сотиш бўйича қўзғалган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.