Барча ижтимоий тўловлар, пенсия ва нафақа пуллари ўз вақтида берилади. Бу ҳақда 11-июнда бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев маълум қилди.
Унга кўра, давлат бюджети оғир вазиятда бўлишига қарамай, ижтимоий бурчларни ўз вақтида бажариш учун ҳукумат ҳар куни барча ҳаракатларни ишга солмоқда.
«Ҳукумат пенсия, нафақа пули ва давлат ҳодимларининг ойлик-маошларини ўз вақтида бермоқда ва бундан кейин ҳам ўз вақтида тўлаб беради», – деди Эркин Асрандиев.