Аравон марказий бозорида рангли жўжалар сотилмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда рангли жўжалар сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалиб, бир қанча баҳсларга сабаб бўлган.
Савдогар Абдимўмин Ўктамовнинг айтишича, рангли жўжалар Жанубий Кореядан Ўзбекистон орқали келтирилган. У жўжалар рангли бўлиши учун туҳумдан чиқишидан 10-13 кун аввал туҳум ичига бўёқ солинади. Жўжаларнинг пати 3-4 ой оралиғида ўзи тулайди ва ранги йўқолиб, оқ рангли жўжага айланади.
«Аравон туманига бундан 4 кун
аввал новқатлик
йигитлар рангли жўжаларни олиб келишди. Кутилмаганда келгани учун қизиқиб,
250 жўжа ҳарид
қилиб,
уни қайта
халқимизга
сотмоқдаман.
Булар гўшт ва туҳум қўйиш учун яхши. Бизнинг
жўжалардан фарқли равишда ҳар йили 350 дона туҳум олса бўлади. Буларга маҳсус витаминли
ем берилади. Масалан, “Ж-1” емини жўжанинг 1
ойлик даврида, кейин “Ж-2” деган ем 2 ойлигида берилади», – дейди
Абдимўмун Ўктамов.