Ўш шаҳрида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўш шаҳар ҳокимлигида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги директори Эдуард Кубатов билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат агентлиги вакилини Ўш шаҳри мэри Жанарбек Акаев қабул қилиб, шаҳарда туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўш шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш, меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, шаҳарга келаётган туристлар сонини кўпайтириш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўш шаҳрининг тарихий-маданий мероси, туристик объектлари ва шаҳар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали туризмни иқтисодий ўсишнинг муҳим йўналишларидан бирига айлантириш имкониятлари таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни келгусида ҳам фаол давом эттиришга келишиб олдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ