Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ақ-Тилек» божхона назорат пунктида навбат кутган автомобиллар 7 километргача тизилип навбат кутишмоқда.
Tazabek нашрининг мухбири узун навбат кутаётган ҳайдовчилар билан учрашган.
Қозоғистонлик Андрей ҳар хафта Қирғизистонга қатнайди.
«Доимо 2-3 кун кутамиз. Барчаси коронавирусни баҳона қилишиб, божхонада назорат кучли бўлаётганини айтишади. Тирбандлик 7 километрга етиб қолган», – дейди ҳайдовчи, яна 3-4 кун навбат кутаман дея таҳмин қилади.
У пандемиягача ҳам ҳолат яхши бўлмаганини такидлайди.
Россиядан қатновчи Сергей Комильков эса Қирғизистонга кондиционерларни олиб келган. У ҳам узун навбат муаммосини машиналар биргина божхона назорат пунктидан ўтказилаётгани билан боғлайди. Чегарада 4 кун бўйи қоламан дея таҳмин қилмоқда.
«Ҳожатхонага ҳам бора олмайсан, овқатлана ҳам олмайсан. Шароит йўқ. Қирғизистонга биринчи бор келишим ва таажубланмоқдаман», – дейди Сергей.