1 август куни Москвадаги ресторанда содир бўлган портлашдан сўнг Россияда курьер бўлиб ишлаётган мигрантларга нисбатан текширувлар кучайтирилди.
«Азаттик» суҳбатлашган мигрантларнинг айтишича, уларни тўхтатган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сумкаларини тинтув қилиб, олиб юрган қути ва посилкаларни очиб текширмоқда.
Бу орада диаспора вакиллари курьер бўлиб ишлаётган мигрантларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
Россия ҳукумати ресторандаги портлашни террорчилик ҳаракати деб баҳолаган. Расмий маълумотларга кўра, портловчи моддани ресторанга курьер аёл олиб келган.