Ўшда 8-июндан болалар боғчаси иш бошлайди

Ўш шаҳрида  8-июндан болалар боғчаси болаларни қабул қилади. Аммо санитар талабларга жавоб бера олган боғчаларгина ишлайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ижтимоий ривожланиш бўлимининг бошлиғи Салтанат Аманова маълум қилди.

Унга кўра, шу кунгача маҳсус тузилган комиссия шаҳардага 10 нафар давлат 3 ҳусусий болалар боғчасини ҳолатини текшириб чиққан.

 «Санитар талабларни бажарган 1 гина боғча аниқланди. Бошқа боғчалар раҳбарияти  огоҳлантирилди. Талабларни 8-июнгача бажарсагина шаҳардаги барча болалар боғчаси очилади. 8-июнь куни барча боғчалар яна текширилади», – деди Салтанат Аманова.

Ўш шаҳрида жами 70 дан ортиқ болалар боғчаси бор. Улар орасида 41 боғча давлат тасаруфидадир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ