Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига тезак едирган

Бу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Муносабатда «Жорий йилнинг 25-июл куни Қумқўрғон тумани ҳудудида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 1993-й.т. Ч.Б. томонидан вояга етмаган қизини қийнаганлигини маълум қилган.

Аниқланишича, ота, ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани тасвири, 2025-йил 30-декабр куни олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган», дейилган.

Аммо қизнинг онаси «дарё.уз»га берган интервьюсида турмуш ўртоғи қизларига мунтазам руҳий босим ўтказиб келганини, «укангнинг тезагини едираман» дея таҳдид қилганини, охир-оқибат эса бу таҳдидини амалга оширганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур воқеа юзасидан март ойида Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлимига видеоёзув илова қилинган ариза топширилган. Бироқ шу вақтгача отага нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ