Ўсмирлар муштлашуви бошланишининг илк видеоси эълон қилинди

Ўш шаҳрида милиция ходимлари 21 июль куни кечқурун содир бўлган вояга етмаганлар иштирокидаги можаро юзасидан текширув олиб бормоқда.

Ўш вилояти ИИБ маълумотига кўра, милицияга 1988 йилда туғилган маҳаллий яшовчи мурожаат қилган. Унинг айтишича, соат тахминан 20:30 ларда Анар кичик туманидаги кўп қаватли уйлардан бири ёнида номаълум эркак ўз ўғли билан бирга унинг 2011 йилда туғилган вояга етмаган ўғлига нисбатан безорилик ҳаракатларини содир этган ва тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат Ўш шаҳри ИИБнинг Сулаймон-Тоо милиция бўлимида рўйхатга олиниб, шундан сўнг терговга қадар текширув бошланган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланган. Улар 1982 йилда туғилган эркак ва унинг 2011 йилда туғилган ўғли экани маълум бўлган. Улар тергов хизматига олиб келиниб, ҳозирда зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш ишларини давом эттирмоқда. Текширув якунларига кўра, иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ