2026 йилнинг 21 июль куни Ўш шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ж.Й. ариза билан мурожаат қилди. Унинг билдиришича, шу куни соат 20:30 ларда Ўш шаҳрининг Анар кичик туманидаги кўп қаватли уй олдида номаълум шахс ўз ўғли билан биргаликда унинг вояга етмаган ўғли — 2011 йилда туғилган А.Н.га нисбатан безорилик ҳаракатларини содир этиб, унга тан жароҳати етказган.
Ушбу факт бўйича маълумот Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг Сулаймон-Тоо милиция бўлимида рўйхатга олиниб, тегишли текширув ва тергов ишлари бошланди.
Тезкор қидирув-тадбирлари натижасида воқеага алоқадор шахсларнинг шахси аниқланди. Улар 1982 йилда туғилган П.А. ҳамда унинг ўғли, 2011 йилда туғилган Н.Н. экани маълум бўлди. Мазкур фуқаролар тергов хизматига олиб келиниб, тегишли тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ишлари давом этмоқда. Тўпланган материаллар асосида ушбу фактга ҳуқуқий баҳо берилади ва натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.