Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ёшлар ва талабалар бошлаган оммавий норозилик намойишлари ўтмоқда. Минглаб киши парламент томон пиёда юриш қилиб, таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда.
Полиция «Тараканлар» ҳаракати иштирокчиларини калтаклар билан тарқатишга уриниб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Аммо шунга қарамай, акциялар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.
«Тараканлар»нинг айтишича, давлат имтиҳонлари саволлари кўп йиллардан бери сотиб келинади, ҳукумат эса бунга қарши курашмаяпти. Бу ҳолат мамлакатнинг «таълим тизимидаги жиддий муаммолардан далолат беради».
Ҳиндистон Олий суди ишсиз юрганларни тараканларга қиёслаганидан сўнг, ёшлар Cockroach Janta Party («Тараканлар халқ партияси») номли ҳаракатни ташкил этган.