Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара аниқланиб, икки давлат ўртасида ер алмашуви амалга оширилганидан сўнг уйсиз қолган Лайлак тумани яшовчиси Иқбол Абдувалиевага Баткен вилоятидан уй-жой берилди.
Уч хонали уйнинг калитини президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Мамиржон Раҳимов топширди. Маълумотга кўра, уй Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг топшириғи билан берилган.
Иқбол Абдувалиева бундан аввал чегарани аниқлаш ва ер алмашуви жараёнидан кейин уйсиз қолганини айтиб, «Азаттиқ»қа мурожаат қилган эди. У оиласи билан Бишкекда ижара уйда яшаб, турмуш ўртоғи билан бирга «Дордой» бозорида картон қути йиғиб кун кечираётганини билдирган.