Немис полицияси ўзбекларга оид схемани тергов қилмоқда

Озодлик ижодий гуруҳи Германияга бориб, ўзбекларга оид халқаро виза фирибгарлиги схемаси бўйича тергов тафсилотларини ўрганди.

Германия полициясига кўра, камида 76 та Шенген визаси ушбу эҳтимолий жиноий схема билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Терговчилар визаларни фирибгарлик йўли билан расмийлаштириш, сохта Европа ҳужжатларини тайёрлаш ва улардан фойдаланишда гумон қилинаётган халқаро жиноий гуруҳни тергов қилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ таркибида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиши мумкин.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ OZODLIK RADIOSI YOUTUBE КАНАЛИДА КЎРИНГ –

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ