Денис Петрашов АҚШда бўлиб ўтган мусобақада олтин медални қўлга киритди

Қирғизистонлик Денис Петрашов АҚШда бўлиб ўтган TYR Pro Series халқаро сузиш турнирида олтин медални қўлга киритди.

У 200 метрга брасс усулида сузишда 46 спортчи орасида биринчи ўринни эгаллади.

Дастлабки босқичларда Денис Петрашов 2 дақиқа 13,67 сония натижа кўрсатиб, финалга йўл олди.

Финал босқичида у 2 дақиқа 9,16 сония натижа билан ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ