Кучли ёмғир туфайли Попон сув омборидан оқиб ўтадиган Оқбура дарёсининг лойқалиги меъёрдан ошди. Шу муносабат билан дарёдан сув олиш вақтинча тўхтатилди.
Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўшга сув омборларидаги захиралардан етказиб берилмоқда. Бироқ, сув қувурларидаги босим пасайиши мумкин.
Шунинг учун шаҳар аҳолисига олдиндан тоза сув захирасини тўплаш тавсия этилади.
Сув таъминоти тўхтаган ҳудудларга сув махсус сув ташиш машиналари ёрдамида етказиб берилади. Аҳоли қуйидаги рақамга қўнғироқ қилиб мурожаат қилишлари мумкин:
📞 Диспетчерлик хизмати: 0553 200-105