“ЖЧ-2026”: Мессининг бенефисига айланган учрашувда Аргентина Жазоирни таслим қилди

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. “J” гуруҳининг 1-тури доирасида Аргентина ва Жазоир терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Киритилган барча голларга Лионель Месси муаллифлик қилди. Ушбу хет-трик орқали форвард Жаҳон чемпионатлари тарихида энг яхши тўпурар Мирослав Клозега ҳам етиб олди. Икки футболчининг ҳисобида 16 тадан гол мавжуд.

Шу тариқа, амалдаги чемпион мундиални ғалаба билан бошлади.

«I» гуруҳида ҳам 1-тур баҳслари ўз якунига етди.

Дастлабки учрашувда мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланган Франция Сенегални ишончли ҳисобда мағлуб этди. Иккинчи баҳсда эса Норвегия Осиё вакили Ироқни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, биринчи турдан сўнг Норвегия ва Франция терма жамоалари 3 очкодан жамғарди. Бироқ тўплар нисбати яхшироқ бўлгани сабабли норвегияликлар гуруҳ пешқадамига айланди.

Франция иккинчи поғонадан жой олган бўлса, Сенегал ва Ироқ кейинги ўринларни банд этиб турибди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ