20 минг сом жарима: Сохта давлат рақами тақиб юрган ҳайдовчи ушланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан «Toyota Matrix» русумидаги автомобил тўхтатилиб, текширилган.

Текширув давомида ҳайдовчи ўзига тегишли бўлмаган сохта давлат рақамидан фойдаланаётгани аниқланди.

Ушбу факт асосида ҳайдовчига 20 минг сом жарима солиниб, машинаси жарима майдончасига киритилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларини қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақириб, сохта давлат рақамидан фойдаланиш жавобгарликка олиб келиши ҳақида огоҳлантиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ