Ўш-Қорасув йўлини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.
Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳа доирасида йўлнинг 18 690 километри асфальтланмоқда.
«Йўлнинг кенглиги 15 метрдан 22 метргача оширилади ва 4 та йўлакли бўлади. Пиёдалар хавфсизлиги учун 3 метр кенгликдаги пиёдалар ва велосипед йўлаги қурилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг 30 фоизи якунланди», -дейилади хабарда.
Йўлнинг иккала томони ҳам тўлиқ ёритилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлнинг 7 километрлик қисмининг ўртасига 4 метр кенгликдаги бетон тўсиқ ўрнатилади. Шунингдек, йўлнинг дастлабки 0-2 километрлик қисми 6 та йўлакли қилиб қурилади.
Ҳозирда йўл қурилишида жами 122 ишчи иштирок этмоқда ва 117 та махсус техника ишламоқда.