Битирувчиларга 26 июнда аттестатлар топширилади

2025-2026 ўқув йили натижаларига кўра, умумтаълим муассасаларининг 9 ва 11-синф битирувчиларига давлат стандартидаги таълим ҳужжатлари 26 июн куни соат 09:00 да топширилади.

Қирғизистон Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, шу куни 9 ва 11-синф битирувчиларига асосий умумий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар, 11 ва 12-синф битирувчиларига эса ўрта умумий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.

«Таълим муассасалари раҳбарлари ҳужжатларни топшириш тадбири давомида битирувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар», -дейилади маълумотда.

Вазирлик эслатиб ўтадики, республиканинг барча умумтаълим муассасалари раҳбарларига, тадбир ўтказиш учун бирон бир маблағ йиғиш, шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига кўрсатилган тадбирдан ташқари қўшимча тадбирлар ташкил этиш тақиқланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ