Қирғизистон йўл қурилишида рекорд кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, бугунги кунга қадар республика бўйлаб жами 426 километр йўл тўлиқ асфальтланган.
Таъкидланганидек, бу йилги кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 234 километрга кўп. 2025 йил июн ойига келиб, мамлакат бўйлаб 191,5 километр йўл асфальтланади.
«Ҳозирда транспорт ва логистика салоҳиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва минтақавий инфратузилмани яхшилаш мақсадида мамлакат бўйлаб йўл қурилиши ва реконструкция ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари вазирлик назорати остида давом этмоқда», -дейилади хабарда.
Вазирлик бутун мамлакат бўйлаб стратегик ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни таъмирлаш ва қуришни кучайтиришда давом этмоқда.