Қирғизистон билан Ўзбекистон чегарасидаги «Кен-Сай» ва «Достук» назорат-ўтказиш пунктларида фитосанитария талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Текширув давомида Ўзбекистондан импорт қилинган икки партия тарвуз талабларга жавоб бермаслиги аниқланди.
Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маълумотларига кўра, юклардан бирида фитосанитария сертификати, иккинчи партияда эса мажбурий маркировкаси бўлмаган.
Жами 47 тонна 780 килограмм оғирликдаги тарвуз юки Қирғизистонга импорт қилинмай, ортга қайтариб юборилган.
Ҳозирда давлат чегараларида фитосанитария назорати кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда.