Такси ҳайдовчилари учун лицензияни онлайн олиш имконияти яратилди

Қирғизистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотига кўра, йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш учун рақамли тизим ишга туширилди.

Энди такси ҳайдовчилари ва юридик шахслар лицензия олиш учун аризаларни «МБанк», «Элдик» ва «Тундук» мобил иловалари орқали онлайн тарзда топширишлари мумкин.

Лицензия олиш учун иловада идентификациядан ўтиб, электрон аризани тўлдириб, керакли ҳужжатларни юклаш кифоя.

Лицензия берилгандан сўнг, унинг маълумотлари мобил иловада рақамли форматда мавжуд бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб лицензиясиз йўловчиларни ташийдиган жисмоний шахслар 7500 сом, юридик шахслар эса 23 000 сом миқдорида жаримага тортилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси барча йўловчи ташувчиларни лицензияларини ўз вақтида олишга ва қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ