Қирғизистон Давлат солиқ хизмати жамоат овқатланиш соҳасида фискал дастурий таъминотни (ФДТ) жорий этишнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2026 йил январ-май ойларида синов лойиҳаси иштирокчиларидан йиғилган солиқлар миқдори 1 миллиард 536,7 миллион сОмни ташкил этди.
Бу 615,5 миллион сом ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60% кўп.
Шунингдек, ўртача ойлик солиқ тушумлари 184,2 миллион сомдан 307,3 миллион сомгача ошди.
Солиқ хизмати бу ўсишни бизнеснинг шаффофлиги ошиши, нақд пул ҳисоб-китобларининг тўлиқ рўйхатдан ўтказилиши ва сояли айланманинг камайиши билан боғлайди.
Муассаса маълумотларига кўра, янги тизим бюджет даромадларини оширади ва бизнес учун тенг рақобат шароитларини яратишга ёрдам беради.