Қирғизистон орқали ўтган гиёҳванд моддалар йўли тўхтатилди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Афғонистон-Тожикистон-Қирғизистон йўналиши орқали МДҲ мамлакатларига гиёҳванд моддалар ташишни ташкил қилган трансмиллий гиёҳванд моддалар тўдасининг фаолиятига чек қўйди.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, узоқ муддатли тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гиёҳванд моддаларни транзит ташиш канали аниқланиб, унинг ташкилотчиларидан бири бўлганликда гумон қилинган Қирғизистон фуқароси К.У.Б. ушланган.

Операция давомида ноқонуний муомаладаги катта миқдордаги гашиш мусодара қилиниб, мамлакат орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишнинг олди олинди.

Ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ва ушбу схемага алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича қўшимча тергов ва тезкор ишларни олиб бормоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ