Ўшдаги У. Рахманов ва Беш-Капа кўчалари ёпилади
Бу ҳақда мэриядан билдиришди
Ўш шаҳридаги У. Рахманов кўчасида 1200 метр узунликдаги 4 чизиқли йўл қурилмоқда. Шу муносабат билан У.Рахманов ва Беш-Капа кўчалари 4 июндан 11 июнгача 1 ҳафтага вақтинча ёпилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва йўналишларингизни олдиндан режалаштиришингизни эслатиб ўтамиз!”,-дейилади хабарда.