Ўш шаҳридаги №49 мактаб учун 148 ўқувчига мўлжалланган қўшимча бино қурилди

Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, янги бино Жибек-Жолу муниципал ҳудудий бошқармасида жойлашган бўлиб, умумий сиғими 630 ўқувчига етди. Мактабда таълим қирғиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Очилиш маросимида иштирок этган шаҳар мэри Жанарбек Акаев шаҳарда болалар учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилинаётганини таъкидлаб, уларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги учун тез орада махсус автобус йўлга қўйилишини айтди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу мактаб ҳозирда Ўшда қурилаётган 17 та таълим марказларидан биридир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ