Акжол Махмудовга 100 минг сомлик сертификатлар топширилди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев, президентнинг Ўш вилоятидаги вакили Аманкан Кенжебаев ҳамда шаҳар кенгаши раиси Болот Баетовлар Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Акжол Махмудов ва унинг шахсий мураббийи Мейрамбек Ахметов билан учрашди.

Бу ҳақда вакиллик ҳамда мэриянинг матбуот хизматлари хабар берди.

Учрашувда Ўш раҳбарлари спортчини халқаро майдонлардаги ютуқлари билан табриклаб, унга келгуси мусобақаларда ғалабалар тилади.

Ўз навбатида, Акжол Махмудов қўллаб-қувватлагани учун уларга миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишда давом этишини айтди.

Учрашув якунида курашчига вилоят ва мэрия номидан 100 минг сомлик, мураббийига эса 50 минг сомлик сертификатлар топширилди.

Ўш шаҳар мэрия шунингдек, келгуси ойларда Ўшда Акжол Махмудов иштирокида йирик спорт тадбири ўтказилишини эълон қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ