Бугун, 1 июн куни Президент Садир Жапаров ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва мактаб-интернатларни битирган ёшлар учун яратилган яшаш шароитлари билан танишди.
Давлат раҳбарига Бишкекда Давлат ипотека компаниясининг уй-жой фонди асосида тўлиқ давлат қарамоғида тарбияланган етим болалар учун вақтинчалик уй-жойлар ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди.
Жапаров ёшларнинг яшаш шароитлари билан жойида танишиб, уларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини таъкидлади.
Тадбир Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилди.