Ўш шаҳрида 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланди. Байрам соат 10:00 да Т. Сатилганов номидаги боғда тантанали маросим билан бошланди.
Тадбирда шаҳар мэри Жанарбек Акаев, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Улан Маматканов, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар иштирок этишди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Жанарбек Акаев болаларни байрам билан табриклаб, уларга ёрқин келажак тилади.
Байрам сўнгида меҳрибонлик уйларида тарбияланган болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва шаҳарнинг ёш аҳолисига музқаймоқ, ўйинчоқлар, ширинликлар ва кўнгилочар жойлар учун сертификатлар топширилди.
Байрам шаҳардаги барча боғларда давом этмоқда.