Милиция Ўшдаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди

Ўш вилоятида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ва воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи милиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва бир нечта назорат пунктларида тўхтамаган.

Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Қорасув туманидаги Қирғиз-Чек қишлоғидан ўтувчи йўлда содир бўлган.

Ҳайдовчини ушлаш учун бир нечта назорат пунктларидан фойдаланилган. Бироқ, у милиция ходимларининг талабларига бўйсунмаган, Қирғиз-Чек назорат пунктида патрул машинасини уриб юборган ва фақат Hyundai Портер юк машинаси билан тўқнашгандан кейин тўхтатилган.

Текширув давомида Мерcедес-Бенз C200 ҳайдовчиси маст ҳолда бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ