Ўш шаҳри эски реклама тахталаридан халос бўлади.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳозирда реклама тахталарини «Давлат тили тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги қонунлар нормаларига мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бугун муниципал мулки департаментининг реклама ва дизайн бўлими ва шаҳар мэриясининг Давлат тили комиссияси Мамиров ва Жапалак қишлоқлари кўчаларидаги эски рекламаларни олиб тартибга келтирди.
Савдо шохобчалари ва тижорат бинолари ташқарисидаги турли хил реклама объектлари ва эълонлар учун давлат тили талабларига риоя қилинишига эътибор қаратилиб, бир нечта тадбиркорларга огоҳлантиришлар берилди. Белгиланган муддат ичида қонуний нормаларга риоя қилмаган тадбиркорларга маъмурий чоралар қўлланилиб, рекламалари олинади.