Ўш шаҳридаги солиқ тушумларининг бир қисми шаҳар бюджетига қолади

Президент Садир Жапаров Ўш шаҳрида солиқ тушумларини тақсимлаш бўйича синов лойиҳаси тўғрисидаги фармонни имзолади.

Янги қарорга кўра, 2026 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача савдо солиғининг 50% ва ягона солиқнинг 15% Ўш шаҳрининг маҳаллий бюджетига тушади.

Расмийлар бу қадам Ўш шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва солиқ тушумларини адолатли тақсимлаш учун қилинганини таъкидладилар.

Фармонга кўра, Молия вазирлиги солиқ тушумларини ҳисобга олиш механизмини ишлаб чиқади ва синов лойиҳаси тугагандан сўнг унинг самарадорлигини таҳлил қилади.

Ўз навбатида, Ўш шаҳар ҳокимияти лойиҳани амалга ошириш учун зарур чораларни кўради.

Фармон шу йилнинг 1 июндан кучга киради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ