Ўшда кучли ёмғир туфайли ертўлаларни сув босди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўшда кучли ёмғирдан сўнг баъзи кўп қаватли биноларнинг ертўлаларини сув босганини хабар қилди.

Маълумотга кўра, ариқлардан сув Раззақов кўчасидаги №16 ва Салиева кўчасидаги №19а уйларнинг ертўлаларига оқиб тушган. Ҳодиса 24 май куни соат 22:40 атрофида содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари ва фавқулодда вазиятлар гуруҳи воқеа жойига сафарбар қилиниб, жами 11 нафар ходим сувни тортиб олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда вазият аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ