Ўш шаҳрида янги 3 томонлама халқа йўлининг қурилиши якунланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Шаҳар раҳбари Жанарбек Акаев Г. Айтиев ва А. Навоий кўчалари кесишмасида замонавий айланма йўл қурилишини кўздан кечирди.
Унда А. Навоий кўчасидан 6 чизиқли йўл қурилиши режалаштирилиб, Г. Айтиев кўчаси эса Б. Осмонов кўчаси томон кенгайтирилиб, 6 чизиқли форматга ўтказилмоқда. Кочконов кўчаси янги бозорга тўғридан-тўғри кириш имконини берувчи янги муқобил йўл сифатида очилади. Шаҳар мэри йўлни юқори сифатли қуриш ва уни ўз вақтида якунлаш вазифасини қўйди.
Халқ йўлнинг умумий диаметри 25 метрни ташкил этади.
Таъкидланганидек, Ўшда йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.